Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш тартиби

Matn15-fevral, 2022, 11:011 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​❗️Эски “права”ни янгисига алмаштириш учун қайта имтиҳон топшириш шарт эмас

Айни кунларда Давлат хизматлари марказларига эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун ташриф буюрувчилар сони кескин ортган. Уларнинг аксариятида иккита хавотир мавжуд:

1️⃣-хавотир: “права”ни янгисига алмаштириш муддати жорий йилнинг 1 мартига қадар;

2️⃣-хавотир: “права”ни янгисига алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади.

❌ Фуқароларнинг бу хавотирлари ўринсиздир.

❗️Чунки:

➖ эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш, уларнинг берилган вақтига қараб (қуйида батафсил) 2022 йил 31 декабрга қадар давом этади;

➖ бунда қайта имтиҳон топшириш талаб этилмайди.

Маълумот учун, эски “права”лар қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

➖ 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
➖ 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
➖ 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;
➖ 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Қуйидаги суратда қайси ДХМлардан янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш мумкинлиги кўрсатилган.

👉@xushnudbek👈

  • 👍 833
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek