Чехияда Россия ҳужумини қўллаб-қувватлаганлар қамалиши мумкин

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Чехияда Россия ҳужумини оммавий қўллаб-қувватлаганлар 3 йилгача қамалиши мумкин

Бу ҳақда Чехия Бош прокурори Игор Стржижга таяниб, ЧТК ахборот агентлиги хабар берди.

“Агар кимдир жамоат жойида, масалан, намойишларда ёки Интернетда Россиянинг Украинага ҳужумига розилигини билдирса, уни қўллаб-қувватласа ёки Россия раҳбарларига хайриҳоҳлигини маълум қилса, ўша шахс маълум шартлар асосида жиноят содир этган, деб ҳисобланади.

Бунга эса қонунга кўра, олти ойдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган”, - дейди Чехия Бош прокурори.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1903
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek