Мактабларни компьютер ва интернет билан таъминлаш чоралари
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzШавкат Мирзиёев ҳузурида халқ таълими соҳаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш танқидий руҳда ўтмоқда. Жумладан, республика бўйича айни пайт…Мактабларга интернет
Бугунги видеоселекторда келгуси ўқув йили бошлангунча 960 та мактаб компьютер синфи билан таъминланиши, 740 таси янгидан жиҳозланиши ҳақида топшириқ берилди.
Умуман, 5 мингдан ортиқ компьютер синфларини янгилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниши белгиланди. Бунга республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан ҳам 200 миллиард сўм йўналтирилади.
АКТ вазирлигига мактаблар учун алоҳида имтиёзли тарифлар очиш, кичик мактабларда интернет тезлигини секундига 40 Мегабит, катта мактабларда эса камида 100 Мегабит бўлишини таъминлаш вазифаси қўйилди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1299
