Азиз Абдухакимов халқ таълимидаги ислоҳотлар ҳақида
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов журналистларга берган интервьюсида халқ таълими тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ айрим жиҳатларга ойдинлик киритди. Интервьюдаги энг муҳим жиҳатлар:
👉 2021 йил охиригача барча мактаблар Интернетга камида 10 Мб / с тезликда кириш имкониятига эга бўлади.
👉 ҳар йили ҳар бир вилоятда камида 50 мактаб барпо этилади
👉 замонавий мактабларни қуришга катта эътибор қаратилади
👉 мактаблар эргономик мебеллар, замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер ва мултимедияли ускуналар, видео кузатув тизимлари билан жиҳозланади
👉 2018 йилнинг ноябрида ўқитувчиларнинг обрў-эътибори ва ижтимоий мавқеини ошириш дастурини қабул қилиш режалаштирилган
👉 мактабга қўшимча ресурсларни сафарбар қилган директорлар умумий сумманинг 10 фоизи миқдорида моддий рағбатлантирилади
👉 энг фаол ота-оналар, битирувчилар, ҳомийлар ва бошқалардан тузиладиган кузатув кенгашларига катта ҳуқуқлар берилади. Хусусан, улар мактаб директорларини сайлайди ва лавозимидан озод қилади, йиллик молиявий режаларни тасдиқлайди, пуллик хизматлар тарифларини ва ижара ҳақини тасдиқлайди
👉 нодавлат таълим муассасаларига нисбатан муносабат мутлақо ўзгаради, уларни энг долзарб муаммоларни ҳал қилишда асосий ҳамкор деб қараш бошланади, хусусий мактабни битирган ўқувчиларга давлат аттестатлари берилади
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
