Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ туркум маърузаларининг 1-қисми
Xushnudbek.uzAudio8 daqiqa0tahrirlangan
1. Muqaddima. Tasadduq, yo Rasululloh
6:30
2 апрель, шанба.
Оғиз ёпиш вақти: 04:47
Ассалому алайкум, ҳурматли каналимиз муштарийлари. Барчангизга муборак Рамазон ойи қутлуғ бўлсин.
Кўплаб таклифларни инобатга олиб, бугундан бошлаб, ҳар куни саҳарлик ва ифторликдан олдин Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳаётлари ҳақида сўзлаб берувчи «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркум маърузаларни яна қайта жойлаб борамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари муаллифлигидаги ушбу маърузаларни бундан 2 йил олдинги Рамазонда ҳам каналимизга жойлагандик. Ўшанда айни карантин пайти эди ва маърузаларни минглаб инсонлар тинглаб мазза қилишганини айтишганди.
Нуриддин домла маърузаларни яна қайта жойлашимизга розилик билдирдилар, Аллоҳ улардан рози бўлсин.
Умид қиламизки, ҳар куни бериб бориладиган маърузалар Сизларнинг икки дунёингиз учун ҳам фойдали бўлади, иншоаллоҳ.
1-қисм. Муқаддима. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2471


