Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси финалда мағлуб бўлди

Matn19-iyun, 2022, 20:061 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ютқаздик. Қаерда? Финалда! Финалда кимлар ютқазмаган. Саудия ҳақиқатдан анча кучли экан. Бутун чемпионат давомида бирорта гол ўтказмаган терма жамоа кучлилиги аниқ-да.

Ҳар мағлубият кейинги ғалабалар учун дебоча. Хулоса чиқариш учун тажриба.

Лекин очиғи, ютқазганимиз ҳам ёмон бўлмади. Сабаби ушбу терма жамоанинг асосий вазифаси 2 йил кейин Париж-2024 олимпиадасига чиқиш. Агар ҳозир чемпион бўлишганида биз доимгидек йигитларимизни супер юлдузга айлантириб, тадбирма тадбир судраб, маҳаллама маҳалла гастролда олиб юриб, чиқмаган ток-шоусию, бормаган концерти қолмасдан, ҳатто “Ёр-ёр” ёки “Менинг қайнонам генерал” деган кўрсатувларгача чиқарди. Машғулотлар чала-чулпа бўлиб, мотивация тугарди. Биз бунақа чемпионларни кўтар-кўтар қилиб “ўлдиришни” жуда яхши эплаймиз.

Ҳали бу йигитлар билан Олимпиада, Жаҳон чемпионатларига чиқишимиз керак. Ўшанчун балки ютқазгани ҳикматли бўлгандир.

Майли, нима бўлса ҳам, йигитларимизга катта раҳмат! Бизга олам-олам қувонч ва ҳаяжон тақдим этишди.

Барака топинглар! Ўсишдан тўхтаманглар, бурнингиз кўтарилиб кетмасин. Ҳали ҳаммаси олдинда.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 6908
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek