Тадбиркорларга солиқ соҳасида енгилликлар берилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Тадбиркорларга солиқ соҳасида енгилликлар берилди

ЎзАда эълон қилинган Президент фармонига кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб:

➖ камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди;

➖ тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинади.

Шунингдек, 2022 йил 1 январга қадар солиқ тўловчиларга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаш учун зарур бўлган солиқ солиш объекти ёки солиқ солиш билан боғлиқ бошқа объектларни электрон ҳисобварақ-фактураларда акс эттириш имконияти яратилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek