Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича фармон лойиҳаси
Молия вазирлиги «Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқибди ва бугун муҳокамага қўйди.
Агар ушбу лойиҳа тасдиқланса, унда 2021 йил 1 январдан:
а) 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга, умумий овқатланиш соҳасидаги кичик бизнес субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умумбелгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмаслиги тартиби жорий этилади;
б) жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида 5 кишидан кўп бўлмаган ўриндиқли (ҳайдовчини ҳисобга олган ҳолда) енгил автомобиль транспортида ташиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.
Бунда ўзини ўзи банд этувчи шахслар енгил автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини мобил иловалар – агрегаторлар орқали амалга оширганларида олинган даромадларга ижтимоий солиқни тўлаш билан бир қаторда жисмоний шаҳслардан даромад солиғи белгиланган тўлов ставка бўйича олинган даромад суммаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда солиқ солинади.
Лойиҳанинг тўлиқ матни мана бу ерда:
https://regulation.gov.uz/uz/document/23047
👉 @xushnudbek 👈
