ОТМларда ўқиш бошланиши ва ҳужжат топшириш тартиби
Журналист 3 та ОТМга бориб, вазиятни ўрганибди. Учаласида 3 хил вазият.
Айтганча, ТДЮУ проректори 1-курслар учун 12 октябрдан танишув ҳафтаси бошланишини, бунда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ўқишга кирган абитуриентлар бевосита университетга келиб, анънавий усулда ўқишни бошлашини, қолган вилоятдагилар эса ўз ҳудудларидаги юридик техникумларга бориб танишув ҳафтасини ўтказишларини, ундан кейин ўқишлар 1-курслар учун ҳам масофавий бўлишини маълум қилди.
Талабаликка тавсия этилган абитуриентларга яна бир бор эслатиб ўтамиз, сиз энг аввало ўзингиз ўқишга кирган ОТМнинг сайти ёки Телеграм каналига киринг, у ерда ўқишга кирганлардан қандай ҳужжатлар талаб этилиши, тўлов-контрактни тўлаш учун шартномани онлайн юклаб олиш, натижаларининг қайд варағи ва бошқа муҳим маълумотлар бўлади. Ҳаттоки кўплаб ОТМларда супер-контрактга аризалар ҳам онлайн қабул қилиняпти.
👉 @xushnudbek 👈


