Хорижий ОТМлар контракти учун солиқ имтиёзи таклиф этилди
Хорижий ОТМларнинг контракти учун солиқ имтиёзи ҳақида ўйлаб кўрсакчи?
Гап келганда, юқоридаги мавзу бўйича таклифим бор.
Ҳозирда солиқ имтиёзи Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида ўқийдиган талабалар учун йўналтирилган контрактларга қўлланади.
Аммо хорижда ўқиётган талабаларнинг контрактларига йўналтирилган маблағлар мазкур солиқ имтиёзига тушмайди.
Юртимизда олий таълим қамрови 10-15%га боряпти. Масалан, жорий йил 1 ярим миллион абитуриентдан 150 минг атрофида талаба қабул қилинди.
Шу сабабли минглаб ёшларимиз хорижда таҳсил олиш учун кетишмоқда. Аксарият ота-оналар ва ёшлар буни ўзи хоҳлаганидан эмас, балки мажбурлигидан қилмоқда, чунки давлат етарли даражада олий таълимни таъминлаб бера олгани йўқ.
Шундай ҳолатда хорижий ОТМларда ўқиётган талабаларнинг контрактларини тўлаш учун йўналтирилган маблағларни ҳам даромад солиғидан озод қилсак бўлмайдими? Бу ҳам фуқароларга бирмунча енгиллик бўлар эди.
Ўзим кўплаб имтиёзларга қаршиман, аммо ҳозирги ҳолатда гап таълимга инвестиция ҳақида кетмоқда. Балки бу ўйлаб кўришга арзир?
Балки депутатларимиз, балки Ёшлар ишлари агентлиги, балки Солиқ қўмитаси, балки яна бошқа ваколатли кимдир шу таклиф ҳақида ўйлаб, ташаббус кўрсатса яхши бўларди.
Бу албатта менинг шахсий фикрларим - ИМҲО.
👉 @xushnudbek 👈

