Супер-контракт нархлари тасдиқланди

Albom7-oktabr, 2020, 20:262 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

⚡️РАСМАН: Супер-контракт нархлари тасдиқланди. Нархлар арзонлаштирилган

Тўплаган бали кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмаган, лекин 56,7 дан кўп балл тўплаган абитуриентлар учун супер-контракт миқдорлари тасдиқланди.

Нархлар ҳар йилгидан арзонлаштирилган. Жумладан, жуда кўп йўналишларда оддий контрактнинг 8 баравари этиб тайинланган. Илгари энг арзони 10 баравар бўларди.

Масалан, энг арзон контракт 5.771.349 сўм бўлса, демак ушбу йўналишларнинг супер-контракти 46 млн 170 минг сўм бўлади.

Тиббиёт йўналишида ҳам нарх арзонлашган. Илгари олий ҳамшираликдан бошқа барча тиббиёт йўналишида 20 баравар эди. Жорий йилда 15-17 баравар этиб арзонлаштирилган.

Молия-иқтисод йўналишлари ҳам илгари 15 баравар эди, жорий йил 10 баравар этиб белгиланган.

Фақат биргина юриспруденция йўналиши ўзгармаган — 25 баробар.

❗️Нархлар минимал миқдор ҳисобланади. Ўтган йилдан бошлаб ОТМлар супер-контракт нархини ўзи мустақил белгилайди, фақат минимал миқдордан кам бўлмаслиги керак.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek