Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилади
Xushnudbek.uzVideo2 daqiqa0tahrirlanganЎзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб 17-18-май кунлари Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилади. Ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган футболимиз афсоналари миллий терма жамоа билан хайрлашадилар.
Медиа-тадбирлар 17 май куни “Бунёдкор” стадионида, жамоалар ўртасидаги ўйин 18 май куни “Пахтакор” стадионида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Бугун, 6 май куни соат 18:30 да эса мазкур тадбирларга бағишлаб ЎФА мажлислар залида матбуот анжумани ўтказилади. Ушбу анжуманда Ўзбекистон ва Италия футболи юлдузлари ўртасидаги учрашув борасидаги тўлиқ маълумот, жамоалар таркиблари ва тадбирлар режаси ҳақида маълум қилинади. ОАВ вакиллари қатнашишлари мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 635





