O‘zbekiston UNESCO qo‘mitasi a’zoligiga saylandi

Albom7-iyul, 2022, 16:242 daqiqa0 koʻrish

Яхши хабар: Ўзбекистон Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмита аъзолигига сайланди

Париждаги UNESCO Бош қароргоҳида “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги конвенцияга аъзо бўлган давлатлар Бош ассамблеясининг IХ сессияси бўлиб ўтмоқда.

Бош вазир ўринбосари - Туризм ва маданий мерос вазири, UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссия раиси Азиз Абдуҳакимов раҳбарлигидаги жамоа саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон 4 йилга (2022-2026) Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмита аъзоси этиб сайланди.

Қўмитага кириш учун 2 та ўрин бор эди. Жами 5 та давлат (Ўзбекистон, Болгария, Босния и Герцеговина, Словакия, Эстония) курашди. Ўзбекистон 180 та аъзо давлатнинг 105 та овозини тўплаб, барча номзод давлатларни ортда қолдириб илк маротаба Қўмита аъзолигига сайланди.

Бу хабарнинг яхшилиги шундаки, яқин-яқингача Ўзбекистон UNESCO'да энг муаммоли давлат сифатида қаралар эди. Ўзбеклар деса номоддий меросга доимий зарар етказувчи, тарихий обидаларни вайрон қилувчи варварлар кўз олдига келарди. Албатта бундай тасаввур ўз-ўзидан бўлмаган, тагида асоси ҳам бор эди. Биргина Шаҳрисабз шаҳрини замонавийлаштириш остидаги қурилиш ишлари туфайли қанчалар шарманда бўлганимиз ҳали ёдимиздан чиққани йўқ.

Аммо ҳозирда аҳвол сезиларли яхшиланди. Буни UNESCO ҳам халқаро миқёсда тан олмоқда. Энг асосийси, хотиржамликка берилмаслик керак. Ҳали бу соҳада камчиликлар ва қилиниши керак бўлган ишлар жуда кўп. Ўзбекистоннинг Қўмита аъзолигига сайлангани ана шу муаммоларни ҳал қилиш учун қўшимча куч беради, деган умиддамиз.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek