Сергей Ежков судда Комил Алламжоновдан узр сўради

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0tahrirlangan

Uzmetronom сайти асосчиси Сергей Ежков судда Комил Алламжоновдан узр сўради

Агар ёдингизда бўлса, бир неча йиллар аввал Шерзод Шерматов газетада чиққан мақолада ўзининг шахсига нисбатан камситиш ва ёлғон бор деб ҳисоблаб, бир журналистни судга берганди. Ўшанда бу воқеа роса муҳокама қилинган, чунки мақола муаллифи устоз журналистлардан бўлиб, катта ҳурматга эга эди. Кейинчалик улар судда келишишган, Шерматов даъводан воз кечганди.

Бу воқеага муносабат билдирганимда айтгандим, суд қанақа қарор чиқаришидан, ким ҳақ ёки ким ноҳақлигидан қатъи назар, асосийси танланган усул тўғри, буни олқишлайман, дегандим. Сабаби биздаги мавжуд ёмон одатга кўра, журналистнинг устидан ёпиқ эшиклар ортида ҳукм ўқилади, телефон ёки бошқа воситалар орқали унга босим қилинади. Бунақа усулда адолатни юзага чиқариш эҳтимоли деярли йўқ. Аммо судлашиш — бу нормал жамиятларда тан олинган очиқ ва ошкор жараён, мунозаранинг адолатли ечими.

Хуллас, бу воқеани эслаганимнинг сабаби, кеча жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат)да назарда тутилган қилмишда айбланаётган Uzmetronom сайти асосчиси С.Ежковнинг жиноят иши бўйича иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтибди.

Мажлисда жабрланувчи Комил Алламжонов ва судланувчи Сергей Ежков Uzmetronom сайтида эълон қилинган «Бриллиантовый мальчик» ва «Слив с дальним прицелом» мақолалари юзасидан ўз позицияларини билдирган.

Ежков тегишли далилларсиз материални эълон қилганидан афсусда эканлигини билдирган ва судда Алламжоновдан узр сўради.

Ўз навбатида, Алламжонов, унинг мақсади — Ежковни жазолаш эмас, балки ўзининг ҳақ эканини исботлаш бўлганини, у бунга эришгани ва ўз аризасини қайтариб олишини билдирди. У ҳар қандай баҳслар кўчада, «подвал»ларда эмас, айнан судларда ҳал қилиниши кераклигини таъкидлаган.

P.S.: бу ерда нозик нуқтани ажратиб олишимиз керак. Давлат ташкилотлари ўзлари томон йўлланган танқидлар учун журналистларни судга бериши нормал усул эмас. Гап шахсларнинг шахсий ҳаёти, шаъни ва қадр-қиммати ҳақида бормоқда.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek