Туҳмат ва ҳақорат учун жазони енгиллатиш таклиф этилди

Matn4-mart, 2020, 21:371 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Жиноят кодексидаги туҳмат ва ҳақорат билан боғлиқ моддаларга ўзгартириш киритиш тўғрисида таклифлар бермоқда.

Асосий урғу берилаётган жиҳатлар:

1) ҳар қандай шаклдаги туҳмат ёки ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бекор бўлаётгани тўлиқ қўллаб-қувватланади;

2) Оддий фуқаро ҳақорат қилса, маъмурий жавобгарлик белгиланади, лекин журналист ҳақорат қилса, жиноий жазо қўлланади. Мана шу журналистлар учун алоҳида оғирлаштирувчи қисмни чиқариб ташлаш таклиф қилинмоқда;

3) туҳмат ва ҳақорат учун жарима жазоси жуда баланд (умумий ҳолатда 44 млн, оғирлаштирувчи ҳолатда 133 млн сўмгача). Шуни кескин камайтириш таклиф этилмоқда;

4) агар оддий фуқаро хизмат бурчини бажараётган шахсни, масалан бирор амалдорни ҳақорат қилса, оғир жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Лекин амалдорлар оддий фуқарони ҳақорат қилса, маъмурий жавобгар бўлади холос. Шу сабабли оддий фуқаро учун оғирлаштирувчи жиноий жавобгарликни бекор қилиш таклиф этилмоқда.

https://t.me/massmediauz/59

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek