Шавкат Мирзиёев ва Шарль Мишель мулоқоти
Шавкат Мирзиёевнинг Европа кенгаши президенти Шарль Мишель билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Еврокенгаш президенти Ўзбекистоннинг кучли фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат барпо этиш сари очиқ ислоҳотлар йўлини давом эттириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.
Шу маънода Қорақалпоғистондаги вазиятнинг баъзи бузғунчи кучлар томонидан издан чиқарилишига йўл қўйиб бўлмаслиги алоҳида қайд этилди.
Бундан ташқари Еврокенгаш ўз сайтида баёнот билан чиқди. Жумладан, унда шундай дейилади:
«Европа Иттифоқи Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш таклифи ортидан Қорақалпоғистонда рўй берган қонли воқеаларни очиқ ва мустақил тергов қилишга чақиради. Биз қурбонлар борлигидан чуқур афсусдамиз ва воқеалар ривожини яқиндан кузатишда давом этамиз.
Биз таклиф этилган конституциявий ўзгаришларга нисбатан жамоатчилик хавотирларига президент Мирзиёев томонидан тезкор реакция билдирилганини олқишлаймиз. Барча томонларни низо кескинлашиши ва зўравонликлар давом этишининг олдини олиш мақсадида ўз ҳаракатларида вазминликка чорлаймиз».
👉 @xushnudbek 👈

