Конституцияда Қорақалпоғистонга оид моддалар ўзгармайди
Matn2-iyul, 2022, 20:501 daqiqa0 koʻrish
Шавкат Мирзиёев: Конституцияда Қорақалпоғистонга оид моддаларни ўзгаришсиз қолдириш керак
Ўзбекистон Президенти айни пайтда Нукус шаҳрида бўлиб турибди.
Ҳозирда давлатимиз раҳбари Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказмоқда.
Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлади.
👉 @xushnudbek 👈


