Туристларга коронавирус учун 3 минг доллар компенсация
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Ўзбекистонга келган турист коронавирус юқтириб олса, унга 3 минг доллар берилади
Бу ҳақда бугун қабул қилинган Президент қарорида белгилаб берилди.
Мабодо юртимизга келган сайёҳ бизда коронавирус юқтириб олса, унга 3 минг АҚШ доллари миқдорида компенсация берилади. Бу орқали туристларга Ўзбекистон хавфсиз мамлакат эканлигини кўрсатиш ва уларни юртимизга чорлаш мақсад қилинган.
"Uzbekistan. Safe Travel Guaranteed" ("Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланади") номли тизим яратилади. Юртимизда туристлар бориши мумкин бўлган хавфсиз жойлар реестри яратилади.
Реестрга кирган объектларда 31 декабргача керакли санитар чора-тадбирларни амалга оширишда тадбиркорлар қилган барча харажатлар давлат томонидан қоплаб берилади.
👉 @xushnudbek 👈
