Ички туризмни ривожлантиришга оид Президент қарори

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Ички туризмни ривожлантиришга оид Президентнинг катта қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ 2022 йил 1 июндан бошлаб “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида:

📝 жамоа шартномаларига иш берувчилар томонидан ходимлар учун йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқиш имконини яратиш қоидалари киритилади;

💰 саёҳат харажатларининг бир қисми иш берувчиларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаб берилади.

***

🛖“Ўзбекистон туризм магистрали” туризм транспорт коридори бўйлаб автомагистраль йўлларида замонавий стандартларга жавоб берадиган “Карвонсарой”лар ташкил этилади.

Туризм транспорт коридори бўйлаб туризм хизматлари йўлга қўйиладиган объектлар намунавий лойиҳалар асосида барпо этилади.

✅ Ҳар бир “Карвонсарой”да туризм хизматлари, ҳунармандчилик ва маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси, автомобилларга, шу жумладан, электромобилларга хизмат кўрсатиш шохобчалари, автотураргоҳ ҳамда замонавий санитария-гигиена шохобчаларининг мавжуд бўлади.

Қарорнинг тўлиқ матни (https://uza.uz/uz/posts/369541) ЎзАда эълон қилинди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 711
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek