Умар ибн Абдулазиз ва хазиначи ҳақида ибратли воқеа

Matn2-may, 2022, 12:291 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Во Умаро!!!

Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.

- Сизни нима йиғлатди, - деб амирул-мўминин сўрадилар.

Қизлари: "Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мўмининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман", дея жавоб қилди.

Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: "Кейинги ойги маошимни менга бериб тура оласизми", дедилар.

Хазинабон: "Нега, ё амирал-мўминин", деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.

Шунда хазинабон:
— Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор.
— У қандай шарт экан?
— Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг, - деди хазинабон.

Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: "Отажон, нима бўлди", деб сўрашди.

Умар дедилар: "Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз, ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради".
Шунда болалари: "Сабр қиламиз, отажон", дея жавоб қилишди.

Қанийди бизда ҳам мана шу учлик кўпайса эди: Умар, хазиначи ва Умарнинг болалари...

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2635
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek