Ички туризм учун харажатларнинг бир қисми қайтарилади
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Шавкат Мирзиёев раислигида туризм соҳасини янада ривожлантириш мавзусида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда айтилишича, 1 сентябрдан бошлаб, юртимиз бўйлаб саёҳат қилаётган фуқароларга:
- авиа, темир йўл ва автобус чипталари нархининг 15 фоизини (авиатранспортга 200 минг сўмгача, темир йўл ва автобусга 100 минг сўмгача);
- меҳмонхона харажатининг 20 фоизини (бир кеча учун – 80 минг сўмгача);
- музей ва бошқа маданият объектларига чипта нархининг 50 фоизини (битта объект учун – 20 минг сўмгача) қайтариш тизими жорий этилади.
Байрам кунлари ва фестивалларда аҳолининг фаол саёҳат қилишига қулай шароит яратиш учун қўшимча авиа, темир йўл ва автобус қатновини ташкил этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бунда чипталарга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 517


