Ўзбекистонда Маданий мерос техникумлари ташкил этилади
Бир нечта туман марказларида Маданий мерос техникумлари ташкил этилади
Президент қарори билан “Ипак йўли” туризм халқаро университети “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети этиб қайта номланди.
Унга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Шаҳрисабз, Марғилон, Хива туризм ва сервис коллежлари негизида Шаҳрисабз, Марғилон, Хива туризм ва маданий мерос техникумлари ташкил этилади.
Шунингдек, Тошкент туризм ва сервис коллежи негизида “Ипак йўли” университетининг Тошкент филиали ташкил этилди.
Университет ҳузурида қуйидагилар ўз фаолиятини бошлайди:
“Ипак йўли” халқаро тадқиқот институти;
“Ипак йўли” музейи;
“Ипак йўли” арт-резиденцияси;
“Ипак йўли” санъат галереяси;
Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази.
Ҳар йили Университетга ШҲТ, МДҲ ҳамда Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик Кенгашига аъзо мамлакатлар фуқароларига магистратурада давлат гранти асосида таълим олиш учун 85 та ўрин ажратилади.
Университетнинг хорижий профессор-ўқитувчилари ва изланувчилари учун хизмат турар жойи сифатида 20 та уй-жой ажратиб берилади.
👉 @xushnudbek 👈
