ЖИДУ фаолияти тубдан такомиллаштирилади

Matn22-iyun, 2018, 09:412 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолияти тубдан такомиллаштирилади

21 июндаги Президент қарорига кўра:

👉 ЖИДУ қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассис тайёрлайди:
- халқаро иқтисодиёт ва менежмент;
- халқаро муносабатлар ва сиёсий фанлар;
- халқаро оммавий ва хусусий ҳуқуқ;
- гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти.

👉 Янги ўқув йилидан бакалаврда ўқиш муддати 5 йилдан 4 йилга қисқартирилади (ҳозир ўқиётганлар 5 йилда тугатади лекин);

👉 магистратурада ўқиш муддати ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда 1 йилни, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда 2 йилни ташкил этади;

👉 Ўзбекистонда илк марта тестгача саралаш имтиҳони жорий этилади. Яъни бакалаврга топширган абитуриентлар дастлабки имтиҳондан ўтади ва ким тестга кириш, ким кирмаслиги маълум бўлади. Дастлабки имтиҳон тартиби ҳали номаълум;

👉 жорий йил бакалаврга 150 киши (грант 30, контракт 120), магистратурага 50 киши (грант 10, контракт 40) қабул қилади (бу қўшимча контрактларсиз);

👉 барча бакалавриат йўналишлари бўйича чет тили, математика/тарих, она тили ва адабиёт фанларидан тест бўлади;

👉 магистратурага мутахассислик юзасидан ёзма имтиҳонлар ва чет тили бўйича имтиҳон топширилади;

👉 Халқаро иқтисодий ва сиёсий тадқиқотлар маркази ҳамда Халқаро-ҳуқуқий тадқиқотлар ва қиёсий оммавий ҳуқуқ маркази ташкил этилади;

👉 Университет ҳузурида Олий дипломатия мактаби ташкил этилади;

👉 ЖИДУ ректори Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан ходимларга 100 фоизгача бўлган миқдорда ойлик устама белгилаши мумкин.

Ва яна бир қатор ўзгаришлар мавжуд.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek