Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan⚡️Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилди
Президент қарори билан, 2 та институт ва 1 та факультет бирлаштирилиб, Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» телеканалида хабар берилди.
Унга кўра, Транспорт университети қуйидаги ОТМларнинг бирлашиши натижасида ташкил этилади:
1) Тошкент темир йўл муҳандислари институти;
2) Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти;
3) Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультети.
Ушбу институтлар ва факультет талабалари янги ўқув йилидан бошлаб янги университетда ўқишларини давом эттиришади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1


