Спортдаги қалбаки ҳужжатлар ва имтиёзли ўқишга кириш

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

2020 йилда 31 нафар спортчи қалбаки ҳужжатлар асосида имтиёзли равишда талаба бўлган

Бу ҳақда Бош прокуратура томонидан Туризм ва спорт вазирлигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинган. Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Бундан ташқари жорий йилда ОТМларга имтиёзли асосда тавсия этилган 1 921 нафар спортчи касбий (ижодий) имтиҳондан ўтказилган.

Бироқ иштирокчиларнинг 213 нафари максимал баллнинг 36 фоизини ҳам тўплай олмаган бўлса, 41 нафари ижодий имтиҳон талабларини умуман бажара олмаган. Бундай ҳолатлар асосан чим устидаги ҳоккей (19 нафар), таэквондо (21 нафар), эшкак эшиш (65 нафар) ва футбол (70 нафар) спорт турларида кузатилган. Имтиёз асосида талаба бўлган “спортчилар”нинг 147 нафари турли баҳоналар билан (масалан, ҳозир спорт билан шуғулланмай қўйгани ва ҳоказо) имтиҳонларда иштирок этмаган.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, сўнгги уч йилда ўқишга имтиёзли кирганлар сони сунъий равишда 5 баробар кўпайтириб юборилган. 2018 йилда 421 нафар, 2019 йилда 1213 нафар ва 2020 йилда 2367 нафар йигит-қиз спортда эришган ютуқлари учун давлат ОТМларига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинган.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek