Спортчилар учун ОТМга кириш имтиёзларидаги ўзгаришлар
Audio
0:00 / 5:40
Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдуқодир Тошқулов билан суҳбатда спортчиларга ўқишга киришда бериладиган имтиёзлардаги ўзгаришлар ҳақида ҳам маълум қилинди.
Унга кўра, спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлган спортчилар учун ўқишга киришда имтиёз бекор қилинмаган. Лекин улар фақат жисмоний тарбия ва таълим ёки спортга оид йўналишларга имтиҳонсиз қабул қилинади.
Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1–3-ўрин) бўлган спортчи-ўқувчилар эса, исталган йўналишга кундузги, сиртқи ва кечки таълимга қўшимча давлат гранти асосида ўқишга кира олишади. Фарқи шу.
Шунингдек, чемпион спортчиларга яна бир имкон берилмоқда, энди улар кундузги ўқишини давлат грантини сақлаган ҳолда сиртқи таълимга кўчира олишади.
👉 @xushnudbek 👈
