Фарғонада янги олийгоҳлар ва ётоқхоналар ташкил этилади
Foto28-sentabr, 2021, 13:151 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
“Фарғонада етакчи хорижий университетлар билан бирга 4 та янги олийгоҳ ташкил этилади.
Талабаларни учун қўшимча 10 минг ўринли янги ётоқхоналар
қуриб битказилади.
Келгуси йилдан Сўхдаги ёшлар учун олийгоҳларга киришда берилган имтиёз Риштоннинг Чўнғара, Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон ва Ҳосилот маҳаллалари ёшлари учун ҳам татбиқ этилади.
Олтиариқ туманининг узумчилик, боғдорчилик ва мева-сабзавотчиликдаги тажрибасини инобатга олиб, Аграр университетнинг “Боғдорчилик ва узумчилик” факультети ташкил этилади” — Шавкат Мирзиёев.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1



