Prezident Bag'dod tumanidagi yangi uylarni ko'zdan kechirdi
Albom28-sentabr, 2021, 12:051 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Бағдод тумани "Гулистон" маҳалласида қурилган янги уйларни бориб кўрди, хонадон вакиллари билан суҳбат қилди.
Ушбу маҳаллада нақ 61 та 5 қаватли уй-жойлар қурилган. Бу эса 1260 та хонадон деганидир.
Бундан ташқари аҳоли учун 420 ўринли мактаб, 150 ўринли боғча, “Coworking” маркази, 300 ўринли “Маданият уйи”, тиббиёт муассасаси, 10 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, спорт майдончаси, 104 гектарда иссиқхона, 14,3 гектарда кичик саноат зонаси ташкил этилган.
Сайловчилар билан учрашув ҳам айнан мана шу янги массивда бўлиб ўтмоқда.
👉 @xushnudbek 👈



