Иккинчи мутахассисликка ҳужжат топшириш тартиби тасдиқланди
Келгуси йилдан бюджетда ўқиганларга ҳам иккинчи мутахассисликка ҳужжат топширишга рухсат берилди
Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
➖ Унга кўра, олий маълумотга эга бўлган бакалавр (дипломли мутахассис) даражасига эга шахслар бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олишлари мумкин.
📆 Ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳар йили 10 июлдан 10 августгача (шу куни ҳам) онлайн рўйхатдан ўтади.
✅ Эътиборли жойи, давлат грантида ўқиганлар дипломнинг кўчирмаси билан ҳам рўйхатдан ўта олади. Ҳозир кучда бўлган Низомга кўра, фақат дипломнинг асли талаб этилар, натижада бюджетда ўқиганлар 3 йил ўтмасдан ҳужжат топширолмасди.
🔖 Қабул натижалари ҳар йили 30 августгача ОТМ томонидан эълон қилинади.
❗️Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқиш 2-курсдан бошланади. Ўқиш давомийлиги бакалавриат таълим йўналишидан бир йилга кам этиб белгиланади.
‼️Мазкур тартиб 2022 йил 1 майдан кучга киради.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 5



