Магистратура ва иккинчи мутахассисликка қабул бўйича жавоблар

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Айрим саволларга жавоблар:
#abituriyent

1️⃣ Магистратурага киришда мутахассислик фани билан хорижий тилдан имтиҳонлар бир кунда бўладими ёки алоҳида ўтказиладими?

ЖАВОБ: Ҳозирги кундаги пандемия ҳолатлари, коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ҳамда абитуриентларга қулайликлар яратиш мақсадида 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага кириш имтиҳонлари бир кунда топширилади.

2️⃣ Магистратурага кириш имтиҳонини топшириш учун рухсатномани қайси сайтдан юклаб олиш мумкин?

ЖАВОБ: 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун РУХСАТНОМА ЖОРИЙ ЭТИЛМАЙДИ.

Талабалар ўзларининг шахсий кабинетларига электрон тизим орқали кириб, кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жой ва муддат тўғрисида ахборот олишлари мумкин бўлади.

❗️ Талабалардан кириш имтиҳонларига паспорти билан келишлари талаб этилади.

3️⃣ Иккинчи мутахассисликка нима учун ҳужжат топшириб бўлмаяпти?

Иккинчи мутахассислик учун ikkinchitalim.edu.uz сайти орқали ариза тўлдириш вақтида JSHSHIR киритишда узилишлар учраб турмоқда.

Тизимдаги ушбу узилишлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат Персоналлаштириш Маркази сервери билан боғлиқлиги айтилмоқда. Шу сабабли янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтмоқчи бўлса, хатолик беряпти. Бу хатолик қачон тўлиқ бартараф этилиши ҳали аниқ эмас, лекин бу бўйича мутахассислар томонидан ишлар олиб борилмоқда.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek