Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги бордюрлар муаммосини танқид қилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Шавкат Мирзиёев O'zLiDeP минбарида нутқ сўзламоқда

«Тошкентда асосий муаммолар қолиб, маҳаллаларга ярим метрли бордюр ўрнатишяпти» — Шавкат Мирзиёев

— Халқнинг пулини адолатли тақсимлаш, мақсадли ва манзилли ишлатишни ташкил этишимиз зарур. Бу йил биз биринчи марта очиқ бюджет лойиҳасини қилдик, одамлар бюджет пулини ўз ҳудудидаги асосий муаммоларга йўналтириш бўйича овоз беришди. Менимча, жуда яхши тизим бўлди.

Очиғини айтиш керак, лекин ҳали ҳам бизда ўғрилик кўп. Коррупция кўп. Мана мен бугун Наманганга келишдан олдин Тошкентда кичик йиғилиш қилиб келдим. Тошкент маҳаллаларини асфальт қилиш бўйича топшириқ бергандим. Жойларда эса маҳаллаларга катта қилиб ярим метрли бетон бордюр қилишяпти. Маҳалланинг ҳал қилиниши керак бўлган шунча муаммоси турган пайтда, пулни бордюрга сарфлашяпти. Барака топгур, нима бу ерда машиналар пойга ўйнайдими, бунча катта бордюр қилиб нима қиласан? Одамларга аввал йўл қуриб берайлик, — деди Шавкат Мирзиёев.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek