Абитуриентлар тест топшириш тилини танлаши мумкинми

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0

Ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент рус тили гуруҳига ҳужжат топшира оладими?

ЖАВОБ: Ҳа, топшира олади.

Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган яна бир саволлардан бири, ўрта ёки ўрта-махсус таълимни ўзбек тилида (ёки рус) олган абитуриент ОТМнинг рус тили гуруҳига (ёки ўзбек) ҳужжат топшира оладими ёки йўқми деган саволдир.

Сабаби баъзи ОТМ қабул комиссияларида абитуриентлар ОТМгача ўқиган тилда ҳужжат топшириши мумкинлигини, тилни ўзгартиришга ҳаққи йўқлигини таъкидлашаётганлиги ҳақида маълум қилишади. Аслида бу қанчалик тўғри?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, Ўзбекистонда тест синовлари уч тилда — ўзбек, рус, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаларида қорақалпоқ тилларида ўтказилади.

Низомда ўзбек (ёки рус) тилларида ўқиган абитуриент ОТМнинг рус (ёки ўзбек) тилидаги йўналишига ҳужжат топшира олмаслиги ҳақида бирорта тақиқ йўқ.

Демак, бундан хулоса қилиш мумкинки, ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент бемалол рус тилида тест синовлари топшира олади. Қабул комиссияси буни рад қилишга ёки “қани, русчани биласанми ўзи” дея қандайдир бирламчи синовдан ўтказишга ҳақли эмас.

#abituriyent

Абитуриент тест синовларида ўқиган чет тилидан бошқа тилни танлаши мумкинми?

ЖАВОБ: Ҳа, мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 4-бандига асосан, абитуриент чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича тест синови топширади.

Ушбу бандда абитуриент ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан тест топшириши мумкинлиги белгиланган. Масалан, мактабда немис тили бўйича ўқиган абитуриент тестда инглиз тилини танлашга ҳаққи бор.

Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek