Навоийда дарахтларнинг кесилиши кескин танқид қилинди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganНикита Макаренко жорий йилнинг март ойидаги Навоий шаҳрини замонавийлаштириш ниқоби остида кесиб ташланган дарахтлар ҳақида ёзибди.
Илгари куёвликка номзодларни синаш учун ўтин чоптириб кўришарди. Ҳозирги воқеаларни кўриб, нима бало, ҳокимликка номзодларни дарахт чоптириб синашяптими, деб ўйлаб қоласиз.
Шу пост остидаги изоҳларда қолдирилган бир фикрда жон бор: аввал ота-боболаримиз саҳрода қудуқ қазиб, боғга айлантириш учун заҳмат чекишган, бугунгилар эса боғни саҳрога айлантириш билан банд.
Табиатга очиқчасига, аҳмоқона усулда қарши чиқишнинг ўта салбий оқибатларидан жабр чекамиз бу кетишда. Дарахтларга ёппасига қирғин келтирувчиларнинг “кўзи кўр бўлади” ҳали.
Афсус, минг афсус...
👉 @xushnudbek 👈




