Бўстонлиқда кўп йиллик дарахтлар ноқонуний кесилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

«Яшил макон» лойиҳаси давом этаётган бир пайтда Бўстонлиқда кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланди

Ижтимоий тармоқлар орқали Бўстонлиқ туманида кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

❌ Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Оқтош қишлоғи ҳудудида ўсиш ҳолатида бўлган жами 56 туп, шундан, 53 туп шумтол, 2 туп бақатерак, 1 туп қизил дўлана дарахтлари ноқонуний равишда кесиб ташланган.

⛔️ Номаълум шахcларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари натижасида ўсимлик дунёсига 288 млн 792 минг сўм миқдорда зарар етказилган.

✅ Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўша гап. Ит бўлур, эшшак бўлур, бўлмас сира одамий…

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek