Абдулла Арипов «Бавария» футбол жамоаси мухлиси

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Абдулла Арипов ва Маркус Зёдер «Бавария» футбол жамоасининг қизил либосини ушлаб туришибди

Абдулла Арипов «Бавария» мухлиси

Бугун Германиянинг Бавария федерал ери Бош вазири Маркус Зёдер ўзининг Instagram'даги профилига юқоридаги суратни жойлаштирди. Унда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов иккаласи «Бавария» футбол жамоаси либосини ушлаб тургани тасвирланган.

«Марказий Осиёдан Баварияга халқаро ташриф: Ўзбекистон Бош вазири ҳамда "Бавария" жамоаси мухлиси Абдулла Арипов билан суҳбат. Бавария алоқаларни яхши йўлга қўйган. Ўзбекистон ишончли халқаро ҳамкор, жумладан Афғонистондан эвакуация пайтида Бундесверни қўллаб-қувватлади», — дея сурат остига изоҳ қолдирган Маркус Зёдер.

Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Германияда бўлиб турибди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek