Қарши давлат университетида дарахтлар ноқонуний кесилди
Foto24-yanvar, 2022, 14:301 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Қарши давлат университетида 40 га яқин дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хабар беришича, ҚарДУ давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни кесиш учун уч маротаба мурожаат қилинган, лекин Қашқадарё Экология бошқармаси ҳар сафар рад қилган.
Шунга қарамасдан, университет ҳудудидаги жами 38 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланган.
Мазкур қонунбузарлик ҳолати бўйича ўсимлик дунёсига етказилган зарар 267,5 миллион сўм миқдорида ҳисобланган.
Таъкидланишича, ҳуқуқбузарликка оид материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.
Булар одам бўлмайди🤦🏻♂️
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1059


