Андижонда 12 туп элдор қарағайи ноқонуний кесилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzМуҳримнинг (@muhrim) мана бу [сарказм аралаш] таклифи ҳам ёмон эмас лекин: Ўзбекистондаги дарахтларга қарши жорий қирғиндан омон қолган ҳар бир 5—10 ёшдан катт…

Андижондаги дарахтлар кесилиши бўйича

Экология қўмитаси мазкур масала бўйича баёнот берди.

Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, Андижон шаҳар Перинатал маркази ҳудудида 12 туп “элдор қарағайи” дарахтлари мораторий талабларига зид равишда ноқонуний кесилганлиги қайд этилди.

“Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг рўйхати”га Элдор қарағайи (Pinus eldarica) жуда чиройли манзарали дарахт сифатида киритилган.

Ўрганишлар давомида кесилган дарахтларнинг диаметр ўлчамлари 12 см дан 40 см гача эканлиги, дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш натижасида ўсимлик дунёсига кўп миқдорда зарар етказилганлиги қайд этилди.

Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1242
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek