Дарахтларга Қаҳрамон дарахт унвонини бериш таклифи

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzДаҳшат! Қотиллик! Журналист Шуҳрат Шокиржоновнинг (@shokirjonov) ёзишича, Андижон вилоят перинатал маркази ҳовлисида яшнаб турган 12 та дарахт қулатилибди. Анд…

Муҳримнинг (@muhrim) мана бу [сарказм аралаш] таклифи ҳам ёмон эмас лекин:

Ўзбекистондаги дарахтларга қарши жорий қирғиндан омон қолган ҳар бир 5—10 ёшдан катта дарахтга ҳозирдан ҳар йили медалми, орденми беравериш керак, менимча. «Қаҳрамон дарахт» деганми, шунга ўхшашроқ ном билан.

Ҳокимларимиз, экополицияларимиз, экоқўмиталаримиз ва дарахтларимиз ҳимояси учун масъул барча давлат валломатларимизнинг саноқсиз арраларидан «қочиб», кейинги шундай валломатларимиз ҳукмронлигигача эсон-омон етиб олган ҳар бир дарахтимиз, шубҳасиз, миллий қаҳрамонимиздир. Уларни уруш фахрийлари сифатида ардоқлаш лозим.

Сиз бу таклифга нима дейсиз?

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 4407
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek