Абитуриентлар учун рўйхатдан ўтиш тўловини тўлаш тартиби
Тўловлар қаерда тўланади?
#abituriyent
Аввалги йилларда битирган абитуриентлар рўйхатдан ўтиш учун махсус тўловни (101 минг 365 сўм) қаерда тўлашади?
ЖАВОБ: Аввалги йилларда тугатган абитуриентлардан тўлов:
- олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш учун мурожаат этганда — жойлардаги банклар кассалари орқали;
- давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтиш учун мурожаат этганда — ДХМда жойлашган банк кассалари ҳамда марказ ходимлари томонидан нақд ёки нақд пулсиз кўринишида қабул қилинади.
Шунингдек, тўловларни онлайн тўлаш имконияти ҳам бор. Бунинг учун пластик карточкангиз бўлиши керак. ДТМнинг расмий Телеграм каналида тўловни амалга ошириш бўйича кичик йўриқнома эълон қилинди.
Демак, Сиз дастлаб тўлов квитанцияси тайёрлаб олишингиз керак. Бунинг учун pay.dtm.uz сайтига кирасиз. Қўлланма билан танишинг.
Тўлов квитанцияси тайёр бўлгандан сўнг, 2 хил усулда тўловни амалга ошириш мумкин:
1. Мазкур квитанцияни чоп қилиб, банк орқали тўлов қилиш;
2. Пластик картангиз бўлса, “онлайн” тўлов тизими орқали тўлов қилиш. Бунда квитанция шакллангандан сўнг “Пластик карта орқали тўлов” тугмаси пайдо бўлади. Шу орқали тўлов тизимига ўтилади ва квитанциядаги инвойс рақамини киритиш орқали тўлов амалга оширилади.
❗️Изоҳ: Паспорт маълумотларингиз асосида ўз тўлов квитанциянгизни яратиб, ўзингизга тегишли бўлган инвойс рақамига тўловни амалга оширасиз. Расмда кўрсатилган квитанция ва инвойс рақами намуна учун берилди!
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈

