Олий таълим тизимида кутилаётган муҳим ўзгаришлар

Matn12-avgust, 2018, 11:543 daqiqa0 koʻrish

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бир нечта норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари муҳокамага қўйилди.

«Олий таълим тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори
https://regulation.gov.uz/uz/document/189

Ушбу лойиҳада иккита жиҳат аҳамиятли:
1) Ниҳоят "Олий таълим тўғрисида"ги низом ўзбек тилида қабул қилиниши мумкин. Шу чоққача 15 йилдан буён Олий таълим тўғрисидаги Низом фақат рус тилида мавжуд эди (нақадар бемаънилик);
2) Ниҳоят Олий таълим "ўгай"ликдан қутулар экан. Шу чоққача барча таълим босқичлари (мактабгача таълим, халқ таълими, ўрта махсус ва ҳ.к.) ҳақидаги Низомлар Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган, фақат битта Олий таълим тўғрисидаги Низомгина вазирликнинг буйруғи билан амалга киритилган эди.
Бу ҳақида қуйидаги мақола ҳам ёзилганди: http://kun.uz/99281644

«Олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
https://regulation.gov.uz/uz/document/190

Ҳужжатда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб магистратурада кадрлар тайёрлаш ишлаб чиқариш йўналишида камида 1 йил, илмий-педагогик йўналишда камида 2 йил бўлиши қайд этилмоқда.
Шунингдек:
👉 иш берувчи ташкилотлар талаблари асосида илмий-педагогик йўналишда мутахассисларни мақсадли тайёрлаш фақат давлат гранти асосида амалга оширилади;
👉 хорижий мамлакатларда 6 ойгача бўлган муддат (бир семестр) стажировкада бўлган магистратура талабаларига ўқув режасида белгиланган фанларни шахсий режа асосида эркин ўзалаштириш имконияти берилади;
👉 магистратура талабалари илмий тадқиқот ишларни олиб бориши учун барча архив, музей ҳамда ахборот-ресурс марказлари маълумотлар базасидан бепул фойдаланади;
👉 магистратурани имтиёзли тамомлаган талабалар ОТМ Кенгаши қарори асосида таянч докторантурага синовларсиз қабул қилинади.

«Олий таълим муассасаларида талабалар ўзлаштиришини баҳолаш тизими тўғрисида Низом»
https://regulation.gov.uz/uz/document/192

Катта ўзгаришлар бор!
👉 Аввалгидек 100 баллик рейтинг тизими бекор қилиниб, баҳо тизимига ўтилади. Яъни 5 (аъло), 4 (яхши), 3 (қониқарли) ва 2 (қониқарсиз) кўринишида баҳоланади.
👉 Аввал жорий, оралиқ ва якуний назоратлар бўлган бўлса, бундан буён фақат оралиқ ва якуний баҳолаш бўлади.
Бу ҳақида яна батафсил баён қилишга ҳаракат қиламан.

«Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш тартиби тўғрисида низом»
https://regulation.gov.uz/uz/document/193

👉 Асосий ўзгариш бу давлат гранти асосида ўқишни тугатганлар 3 йил ишлаб бермасдан туриб ҳам иккинчи мутахассисликка ҳужжат топшириши мумкин. Энди Низомдаги "дипломнинг асл нусхаси" деган жойи олиб ташланмоқда. Бу ҳақида аввалроқ ёзгандим.
👉 Ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади, кириш синовлари 10 августдан 25 августга қадар ўтказилади.
Таълим йўналиши бўйича камида 7 нафар абитуриент муваффақиятли ўтган тақдирда, улар ўқишга тўлов-контракт асосида қабул қилишга тавсия этилади.
👉 Кириш синовларидан таълим йўналиши бўйича 7 нафардан кам абитуриент муваффақиятли ўтган тақдирда, уларнинг аризаларига кўра кириш синовлари бир хил бўлган бошқа таълим йўналишига ўқишга тавсия этилади.

«Олий таълим муассасалари талабаларининг малака амалиётини ўташ тартибини такомиллаштириш тўғрисида»
https://regulation.gov.uz/uz/document/194

Олий таълим муассасалари талабалари иш жойларига дастлабки тақсимлашни битирувчи курс охирида эмас, балки мос равишда иккинчи ва учинчи курсларда таҳсил олаётган даврда ўтказиш ва барча турдаги амалиётларни ишга йўлланма оладиган корхона, ташкилот ёки муассасада ўташини йўлга қўйиш тавсия этилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek