Қўқонда Техника университети филиали ташкил этилади
Қўқонда очиладиган Техника университетининг филиали ҳақида
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Агар қарор тасдиқланадиган бўлса, унда Фарғона вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) ҳамда жорий йилда ОТМларга белгиланган 5 та йўналиш бўйича ҳужжат топшириб, тест синови натижаларига кўра ўқишга кира олмаган, бироқ тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30% дан (56,7 балл) кам бўлмаган абитуриентлар мазкур Филиалга ўқишга қабул қилинади.
Жорий йилда квоталар фақат тўлов-контракт учун очилган, грант йўқ.
Кўпчилик савол йўллаб, абитуриент айнан қайси йўналишларга ҳужжат топширган бўлиши керак, дея сўрашмоқда. Булар қуйидагилар:
1) Электроника ва асбобсозлик (тармоқлар бўйича) - (шифр: 5310800);
2) Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (тармоқлар бўйича) (шифр: 5310700);
3) Технологик машиналар ва жиҳозлар (тармоқлар бўйича) (шифр: 5320300);
4) Материалшунослик ва янги материаллар технологияси (тармоқлар бўйича) (шифр: 5320100);
5) Электрон аппаратуралар ишлаб чиқариш технологияси (шифр: 5321900).
Фақат мана шу йўналишга ҳужжат топшириб, ўқишга кира олмаган фарғоналик абитуриентларгина ТДТУнинг Қўқон филиалига киришлари мумкин.
Жами 125 та квота ажратилган.
Агар ўқимоқчи бўлганлар 125 тадан кўпроқни ташкил қилса, унда нима бўлади?
Бундай вазиятда ўқишдан неча балл олиб йиқилганига қаралади ва каттароқ балл тўплаганларга устунлик берилади.
Лойиҳадан англашиладики, ДТМ 15 августдан кейин шу 5 та йўналишларга ҳужжат топшириб йиқилган барча фарғоналик абитуриентларнинг рўйхатини баллар кетма-кетлигига риоя этган ҳолда Филиалга етказади. Уёғига Филиалдагилар энг юқори баллдан бошлаб, абитуриентлар билан боғланади. Юқори балл олганлардан кимдир ўқишни рад этса, унда кейинги ўриндаги абитуриентга имконият берилади. Тушунишимча, қабул шунақароқ тартибда бўлади.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

