Қўқонда Тошкент давлат техника университети филиали очилди
Мана шу 👆 қарор лойиҳаси тасдиқланибди ҳамда Қўқон шаҳрида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Қўқон филиали ташкил этилди.
Фақат лойиҳадагидан айрим ўзгаришлар бор. Масалан, лойиҳада фақат Фарғоналик абитуриентлар дейилган бўлса, тасдиқланган вариантда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларига ҳам амал қилади.
Бу нима дегани?
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида доимий прописка қилинган, республика ОТМларига қарорда белгиланган таълим йўналишларининг мос ва турдош таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва тест синовлари натижаларига кўра ўқишга кира олмаган, бироқ тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30 фоизи (56,7 балл)дан кам бўлмаган абитуриентлар ТДТУнинг Қўқон филиалига кириши мумкин.
Филиал Қўқон қурилиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ўз фаолиятини бошлайди. Коллеж ўқувчилари эса ўқишни битиргунларига қадар ўқув жараёнини Филиал биноларида давом эттиради. Яъни бир пайтда битта бинода ҳам ОТМ талабалари, ҳам коллеж ўқувчилари ўқишади.
Қолган ўзгаришлар йўқ. Ҳаммаси тепадаги постда ёзилгандай тартибга солинади.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
