Ёшлар иттифоқи туман етакчиси мажбурий меҳнат учун жазоланди
Ижтимоий тармоқларда роса "айланган" пахтага оид Телеграмдаги хабарнинг скриншоти ёдингиздами? Унда Ёшлар иттифоқининг бир тумандаги етакчиси ҳамма мактаб етакчиларини пахтага оммавий чақирган, агар эрталаб соат 7:00 га 1 тадан одам олиб кела олмаса, ўрнига 100 минг сўм пул беришни сўраган, топшириқни бажармаганлар дарҳол лавозимидан озод қилинишини огоҳлантирган эди.
Айни шу скриншот бўйича тегишли ташкилотлар суриштирув олиб боришди. Телеграмдаги хабар ҳақиқийлигини аниқланмади, бироқ бошқа қўшимча ҳолатлар маълум бўлган. Шу сабабли туман етакчиси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси (меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлов) билан жавобгарликка тортилган.
Воқеанинг батафсил тафсилотлари билан бироздан кейин ўртоқлашишга ҳаракат қиламан.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

