Икки ва ундан ортиқ талабаси бор оилаларга таълим кредити
Икки ва ундан ортиқ фарзандлари контрактда ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредитлари бериш тартиби жорий этилиши кутилмоқда
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойланган Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра жорий ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредитлари бериш тартиби жорий этилиши мумкин.
Лойиҳага кўра, таълим кредитлари республикада фаолият кўрсатаётган барча олий таълим муассасалари — давлат, нодавлат, қўшма таълим дастурлари ва хорижий давлатлар олий таълим муассасалари филиалларида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларига, уларнинг ота-оналари ёки васийларига берилади.
Кредит фоизлари кредит ажратилгандан сўнг кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб ойма-ой тўланади, асосий қарз эса талабанинг ўқиши расман тугагач, уч ой ўтгандан кейин тўлаш бошланади.
Таълим кредити, ўқиш даврини ҳисобга олган ҳолда:
- бакалавр учун 15 йил;
- магистр учун 10 йилгача бўлган муддатга берилади.
Талаба муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган даврда таълим кредитлари учун банк фоизи ставкалари ҳисобланмайди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1

