Умумий овқатланиш корхоналарига солиқ имтиёзлари берилди
⚡️ Умумий овқатланиш корхоналарига солиқ имтиёзлари тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев "Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади, дея хабар бермоқда ЎзА.
❗️Унга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
✅ 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;
✅ 2023 йил 1 сентябрга қадар туристик (меҳмонхона) йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.
✅ Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда:
➖ айланмадан олинадиган солиқ;
➖ фойда солиғи;
➖ сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
➖ юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
➖ юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилди.
