Иқтисодиёт тармоқларига солиқ ва кредит имтиёзлари берилади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Коронавирус таъсири энг юқори бўлган иқтисодиёт тармоқларига солиқ таътиллари ва кредит қарзлари бўйича имтиёзлар бериш, бюджет ссудалари ажратиш юзасидан вазифалар белгиланди.
Масалан, меҳмонхона бизнесида 90 миллиард сўмлик, транспорт-логистика соҳасида 650 миллиард сўмлик, умумий овқатланиш муассасаларида 180 миллиард сўмлик, ташқи савдо корхоналарида 3,6 триллион сўмлик кредитларни қайтариш имконияти пасаймоқда. Туристик фирма ва меҳмонхоналар ҳар бир сайёҳ учун кунига 2-3 доллардан туризм йиғими тўлаб келмоқда.
Шу боис ушбу корхоналарнинг кредит муддатларини узайтириш, туристик йиғимлар ундиришни вақтинча тўхтатиш бўйича кўрсатма берилди.
👉 @xushnudbek 👈


