Моддий ёрдам учун даромад солиғи имтиёзи кенгайтирилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

❗️2020 йилда ходимга тўланадиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилади.

Бу нима дегани?

Илгари корхоналар ходимларига 2 млн 866 минг сўмгача (4,22 баравар) моддий ёрдам берганда, ходим даромад солиғи тўламас эди. Лекин масалан, 3 млн сўм моддий ёрдам берса, 4,22 баравардан ошиқча қисми учун ходим 12%лик даромад солиғи тўлар эди.

Энди мана шу миқдордаги чеклов кўпайтирилмоқда, яъни энди корхоналар ходимларига берадиган 5 млн 94 минг сўмгача (7,5 баравар) бўлган моддий ёрдам суммалари учун ходимлар даромад солиғи тўлаши шарт бўлмайди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek