Ўзини ўзи банд қилувчилар учун фаолият турлари кенгайтирилди

Albom9-iyun, 2020, 12:132 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Даромад солиғи тўлашдан озод қилинган ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турларининг кенгайтирилган рўйхати

✅24тадан 60тага кўпайтирилди

Янги рўйхатга қуйидагилар ҳам киритилган:

- Сартарошлик
- Видео, фотосуратга олиш хизмати
- Миллий нон ва патирларни, салатлар ва тузламаларни, шунингдек уйда сотиш учун айрон, гўжа ҳамда қурт тайёрлаш ва сотиш;
- Реклама фильмлари ва видео клипларда суратга тушиш
- Матнни яратиш, ишлов бериш (копирайтер, рерайтер, мусаҳҳиҳ, контент-менежер ва ҳ.к.)
- Мультимедиа, дизайн ва санъат материалларини яратиш, ишлов бериш (веб-дизайнер, графика дизайнери, интерьер, ландшафт ёки либослар дизайнери, архитектор, бастакор, аранжировкачи, сухандон ва ҳ.к.)
- Дастурий таъминот, ахборот тизимлари, мобил иловалар ва веб-сайтларни ишлаб чиқиш, техник қўллаб-қувватлаш
- Таржима хизматлари
- Ижтимоий тармоқлардаги фаолият (PR-менеджер, SMM ва ҳ.к.)
- Онлайн консультация бериш.

❗️Лекин негадир аввал айтилганидек таксичилик киритилмабди🤷‍♂️

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek