Туризм соҳасини тиклаш ва қўллаб-қувватлаш чоралари
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa1
Шавкат Мирзиёев туризм соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Президентимиз биринчи босқичда “яшил” ҳудудлар ўртасида ички туризмга рухсат бериш зарурлигини таъкидлади. Тоғли жойлар ва кўл бўйларида енгил конструкцияли дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди. Кўчма дам олиш масканлари дислокацияси тасдиқланиб, электрон порталга жойлаштирилади.
Иккинчи босқичда коронавирус касаллиги жиловланган давлатлар рўйхатини шакллантириб, улар билан туризм алоқаларини босқичма-босқич тиклаш кераклиги таъкидланди.
Туристик йиғимлардан озод қилиш бўйича аввал берилган имтиёз йил якунига қадар узайтирилади. Шунингдек, соҳа корхоналари фойда солиғини ҳисоблашда 2020-2021 йилдаги кўрган зарарларини кейинги йиллар фойдасидан чегириб ташлашга рухсат берилади.
Меҳмонхоналарга кўрсатган хизматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади. Бундан ташқари, уларга айланма маблағ учун кредит фоиз тўловларининг 10 фоизигача бўлган қисмига субсидия берилади.
👉 @xushnudbek 👈

