22 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божидан озод этилади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan22 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божидан озод этилади
Бу ҳақда Президент бугун бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2023 йил 1 январга қадар:
- 22 та турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, мева, ўсимлик ёғи) божхона божларидан озод этилади;
- озиқ-овқатни импорт қилишда божларни оширилган ставкада қўллаш тўхтатиб турилади;
- давлат харидларида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади.
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бозордаги нарх-навонинг асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, бозорга киришга тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича ваколатлари кучайтирилади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 801